Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Пул қандай ҳолларда муомалага яроқсиз ҳисобланади?

A A A
Пул қандай ҳолларда муомалага яроқсиз ҳисобланади?

Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади:

? бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;

? дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;

? ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;

? қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;

? банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;

? муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса; 

? банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;

? банкнота геометрик ўлчамининг 3 mm га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;

? банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;

? ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.
 

Киритилди: 12:20 03.10.2018. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар