Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«ПСЖ» нархи 100 миллион евродан ортиқ бўлган янги ярим ҳимоячини танлади

«ПСЖ» нархи 100 миллион евродан ортиқ бўлган янги ярим ҳимоячини танлади

Лондоннинг «Вест Хэм» клубига тегишли бўлган португалиялик ярим ҳимоячи Матеуш Фернандеш фаолиятини Европанинг топ-клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, Франциянинг «ПСЖ» клуби 21 ёшли футболчининг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

«Болғачилар» ўз ўйинчисини юқори баҳоламоқда ва уни сотишдан тахминан 116 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда. Ўтган мавсумда Фернандеш Лондон клуби сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, «Вест Хэм» Премьер-лигани тарк этди.

Киритилди: Бугун 14:11. Ўқилди: 179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!