Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«ПСЖ» бош мураббийининг қизи ўлим билан якунланган ЙТҲ иштирокчиси бўлди

«ПСЖ» бош мураббийининг қизи ўлим билан якунланган ЙТҲ иштирокчиси бўлди

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикенинг қизи Сира Мартинес ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобиль ичида бўлган. Бу ҳақда Marca нашри Испаниянинг A Punt телеканалига таяниб хабар берди.

Ҳодиса 8 октябрь куни кечқурун Ла-Сафор ҳудудида содир бўлган. Мотоцикл ва Сира Мартинес бўлган енгил автомобиль тўқнашган. Машинани эса бошқа бир эркак бошқарган.

Ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ходимлари мотоцикл ҳайдовчисига ёрдам бера олмаган — у улар етиб келишидан олдин вафот этган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ЙТҲ сабабларини аниқламоқда.

Автомобиль ҳайдовчиси алкогол ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилган-қилмаганини аниқлаш учун текширувдан ўтказилган. Натижалар манфий чиққан. Сира Мартинес эса жароҳат олмаган.

Ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқлангунига қадар автомобиль ҳайдовчиси иш бўйича гумонланувчи мақомида қолмоқда.

Киритилди: 10:30 10.10.2026. Ўқилди: 1273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!