Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан пропан импорти ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошириш ҳолатлари бўйича иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, айрим компаниялар:
➖ бошланғич нархларни асоссиз оширган;
➖ маҳсулот ҳажмини биржага чиқармасдан сунъий танқислик яратган;
➖ тўғридан-тўғри шартномалар орқали қонунбузарликларга йўл қўйган.
📉 Кўрилган чоралар натижасида пропан нархи 21% гача арзонлашди.
Жами 31 та субъект қонунбузар деб топилди, шундан 12 таси биржада мувофиқлаштирилган (антирақобат) ҳаракатлар қилган.
Қарорга кўра, 28,9 млрд сўм миқдорида жарима қўлланди. 34,1 млрд сўм асоссиз олинган маблағ давлат бюджетига ўтказилади.
⚖️ Қарордан норози томонлар апелляция ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.