Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Прокуратуранинг фахрий ходимлари нафақага кузатилди

Прокуратуранинг фахрий ходимлари нафақага кузатилди

Бугун, 7 февраль куни, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида прокуратура органларида кўп йиллар давомида ҳалол ва фидокорона хизмат қилган фахрий ходимларни нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош прокурор фахрийларнинг қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги хизмат фаолиятини эътироф этиб, уларнинг касбий маҳорати ва бой ҳаётий тажрибаси ёш ходимлар учун ибрат эканини таъкидлади.

Маросим якунида фахрий ходимларга миннатдорлик сўзлари билдирилиб, уларга соғлиқ-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилаклари изҳор этилди.

Қайд этилишича, бундай тадбирлар прокуратура тизимида хизмат қилган ходимларни эъзозлаш, касб нуфузини ошириш ва авлодлар ворисийлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Киритилди: 21:17 07.02.2026. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!