Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Пригожиннинг ўлими Украина учун ёмон хабар – Германия ОАВ

A A A
Пригожиннинг ўлими Украина учун ёмон хабар – Германия ОАВ

Вагнер раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими Украина учун ёмон хабардир. Германиянинг Билд нашри бош муҳаррири ўринбосари Пол Ронсгеймер шундай фикрда.

Ронсгеймернинг сўзларига кўра, Вагнер куратори Бахмутдаги минглаб украиналик аскарларнинг ўлими, шунингдек, кўплаб ҳарбий жиноятлар ва қийноқлар учун жавобгар бўлса-да, сўнгги ойларда у Россия ҳукумати учун беқарорлаштирувчи муҳим омил бўлиб келган. Шунинг учун унинг ҳаракатлари "менинг душманимнинг душмани - менинг дўстим" тамойилига кўра Украина учун фойдали эди.

“Ўйлайманки, агар Пригожин ҳақиқатан ҳам ўлган бўлса, бу охир-оқибат Владимир Путин учун барқарорлаштирувчи омил бўлиб, Украина учун умуман яхши хабар эмас. Бу АҚШ ва Германия учун ҳам сигналдир...”, деди Ронсгеймер.

Киритилди: 22:12 24.08.2023. Ўқилди: 9654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда