Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Президентнинг Мустақиллик байрами бўйича қарори эълон қилинди

Президентнинг Мустақиллик байрами бўйича қарори эълон қилинди

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» қарори эълон қилинди.

Унга кўра давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди. Комиссия мустақилликнинг 35 йиллигини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоят ва туман (шаҳар) марказларида, барча маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, вазирлик ва идоралар тизимида муносиб нишонлаш мақсадида концепциянинг мазмуни ва асосий йўналишларига мувофиқ чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва ижро этишни таъминлайди.

Илм-фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, спортчилар, жамоатчилик вакилларидан иборат бадиий-ижодий гуруҳлар тузиш ҳамда улар иштирокида апрел – сентябр ойлари давомида республика бўйлаб кенг кўламдаги маънавий-маърифий тадбирлар ва ижтимоий лойиҳаларни ўз ичига олган «Мустақиллик тўйи» (фестивали) тадбирларини ўтказилади.

Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2026 йил 1 июнга қадар миллий мустақиллик ва суверенитет ғояларини, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари қиёфасини ўзида акс эттирган «Ватан фидойилари» рамзий монументининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ушбу монумент Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳарларда 2026–2030 йилларда барпо этилаётган умуммиллий бирдамлик боғларининг марказий қисмида ўрнатилади. 2026 йил 1 августга қадар ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва эришилган ютуқларга бағишланган «Мустақиллик зафарномаси» махсус китоб-альбомини тайёрланади.

2026 йил август ойида Тошкент шаҳрида «Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказилади.

2026 йил 1 сентябрга қадар «Мустақилликнинг 35 йиллиги» эсдалик олтин тангасини зарб этилади.

Киритилди: 20:31 02.04.2026. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!