Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Президентнинг коронавирусга чалинган дўсти вафот этди

A A A
Президентнинг коронавирусга чалинган дўсти вафот этди

АҚШда коронавирусдан Нью-йорклик таниқли қурувчи ва Республика партияси тарафдори Стэнли Чера вафот этди.

Чера АҚШ президенти Дональд Трампнинг дўсти бўлган. 2016 йилдан 2019 йилгача Трампни сайловолди қўллаб-қувватловчи ташкилотларга 402 800 доллар хайрия қилган.

Чера шунингдек, хайрия ишларида ҳам фаол қатнашган.

Трамп Черани "Дунёдаги энг йирик қурувчилар ва кўчмас мулк соҳасидаги мутахассислардан бири" ва "шунчаки бошданоқ мен билан бирга бўлган ажойиб одам" деб атади.

АҚШ президенти март ойидаги нутқида коронавирус билан курашаётган дўсти ҳақида гапирди, аммо унинг исмини айтмаганди.

Чера 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У 24 мартдан бери шифохонада даволанаётган эди.

 

Киритилди: 06:00 14.04.2020. Ўқилди: 4232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда