Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Президентнинг укаси вафот этди

Президентнинг укаси вафот этди

18 ноябрда БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол-Наҳаён укаси - Шайх Султон бин Зоид Ол-Наҳаённинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Шу муносабат билан БААда уч кунлик мотам эълон қилинган, шу кунлар мамлакатдаги барча байроқлар тушириб қўйилади.

Шунингдек, БАА амирликлари ҳукмдорлари ўз таъзияларини билдирганлар.

Шайх Султон бин Зоид Ол-Наҳаён 1955 йилда туғилган. У Англиядаги Миллфилд мактабида таълим олган ва Сандхерст қироллик ҳарбий академияси битирувчиси бўлган.

Шайх Зоиднинг иккинчи ўғли бўлган Шайх Султон ўз вақтида бош вазир ўринбосари бўлган, сўнгра президент вакили лавозимини эгаллаган ва бу лавозимда умрининг сўнгги кунларигача қолган.

Киритилди: 06:39 20.11.2019. Ўқилди: 7191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!