Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Президент вақтинча ўз лавозимидан четлатилди

A A A
Президент вақтинча ўз лавозимидан четлатилди

Молдовада Конституцион суд президент Игор Додонни давлат бошлиғининг вазифаларини бажаришдан вақтинча четлатди. Интерфакснинг 24 сентябрь, душанба куни маълум қилишича, бундай қарор Демократик партиядаги депутатларнинг талабига биноан қабул қилинган.

Таъкидланишича, Молдова парламентининг раиси вазифасини бажарувчи сифатида тайинланган шахс эндиликда соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва оила, қишлоқ хўжалиги, вилоятни ривожлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекиши мумкин.

Илгари Додон бу лавозим учун Бош вазир Павел Филипнинг номзодларини тайинлашни бир неча марта рад этганди.

"Қонунга кўра, президент бош вазир томонидан тавсия этилган номзодларни рад этишга ҳақли, бироқ фақатгина бир марта. Аммо бу шахслар иккинчи маротаба ҳам номзод сифатида кўрсатилса, тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекиши керак. Агар президент қайта номзод кўрсатилгандан кейин фармонни имзоламаса, унинг ваколатлари парламент раисига тўғридан-тўғри ўтказилади", дейилади баёнотда.

 

Киритилди: 09:28 25.09.2018. Ўқилди: 1210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар