Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент ва тадбиркорлар учрашуви қолдирилди. Нега?

Президент ва тадбиркорлар учрашуви қолдирилди. Нега?

Аввалроқ, Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти август ойининг бошида бўлиб ўтиши ва шу сабаб таклифлар 31 июлгача қабул қилиниши айтилганди.

Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов 2 августдаги брифингда Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар учрашуви нима сабабдан кейинроққа қолдирилганига изоҳ берди (https://www.gazeta.uz/uz/2021/08/02/meeting/).

«Мурожаатларнинг динамикасидан келиб чиққан ҳолда штаб мурожаатларни қабул қилиш муддатини яна бир неча кунга узайтирмоқда. Кеча олган маълумотларимизга кўра, бу муддат 5 августгача чўзилаяпти», — деди Асадов.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар 10 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган, шундан 85−86 фоизи шахсий мурожаатлар, 14−15 фоизи эса янги ғоялар ва ташаббуслардан иборат.

30 июль куни бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бўлажак учрашувда тадбиркорларнинг қайси қатлами иштирок этишини маълум қилган (https://www.gazeta.uz/uz/2021/08/02/meeting/).

Киритилди: 15:51 02.08.2021. Ўқилди: 3963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!