Давлат раҳбарига кўра, Uzbekistan Airways маршрутлари оптимал танланмаган, рейслар ораси узоқ, кечикишлар кўп, кейтеринг ва техник хизматда рақобат йўқ. Шу сабабли компания 120 млн доллар даромадни бой беряпти.
Шунингдек, бир қатор давлат корхоналарида маҳсулот таннархи ошиб бораётгани маълум бўлди. Хусусан, НКМКда 1 унция олтин таннархи 8,2 фоизга кўтарилган.