Давлат раҳбари икки кунлик ташриф давомида Қорақалпоғистондаги саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.
Шунингдек, аҳоли бандлиги ва маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари кўриб чиқилади. Янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Ташриф доирасида Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинади.