Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Президент коррупциячилар кўз ўнгида отиб ташлангани ҳақида гапирди

Президент коррупциячилар кўз ўнгида отиб ташлангани ҳақида гапирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев россиялик журналист Алексей Пивоваровга берган интервьюсида Хитойда коррупциячилар отиб ташланганига гувоҳ бўлгани ҳақида ҳикоя қилди. Бу ҳақда Тенгринеwс хабар бермоқда.

 

Тўқаевга кўра, бу 1988 йилда Хитойнинг жанубий шаҳарларидан бирида рўй берган.

«Ўзим бир марта бевосита шу жараёнга гувоҳ бўлганман. Қўрқинчли таассуротлар. Одамларни юк машиналарида олиб келишди, туширишди, кўзларини боғлашди. Ҳукм эълон қилинди. Ва ҳар бирини энсасига қарата ўқ узилди. Бир томондан, бунга гувоҳ бўлиш ниҳоятда оғир. Иккинчи томондан, бу давлатнинг тарихий-маданий анъаналари ва мен уни қоралашдан йироқман. Балки шундай услублар қўлланмаса, мамлакатдаги вазият издан чиқиб кетар», — дея хотирлайди Қозоғистон президенти.

Маълумот учун, Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз вақтида Совет Иттифоқининг Пекиндаги элчихонасида ишлаган.

Киритилди: 17:13 22.07.2019. Ўқилди: 3456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!