Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан Исроилнинг Эронга ҳужуми билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатнинг марказий мавзуси Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши, шунингдек, минтақавий ва глобал хавфсизлик масалалари бўлди.
Суҳбат чоғида Туркия раҳбари Бенямин Нетаняху бошчилигидаги Исроил ҳукумати минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигига асосий таҳдид эканини яна бир бор исботлаганини таъкидлади.
Эрдўғaннинг сўзларига кўра, Исроилнинг Эронга ҳужуми масъулияциз хатти-ҳаракатларнинг яна бир намунасидир ва вазият кескинликни пасайтириш учун зудлик билан чоралар кўришни талаб қилади. Туркия президенти таъкидлаганидек: "Тангликни камайтириш учун Исроилни тўхтатиш керак".
Эрдоған, шунингдек, халқаро ҳамжамият Фаластиндаги ишғол ва геноцидга нисбатан жимгина муносабат билдиришлари билан аслида Исроилнинг жазосиз қолиши ва тажовузини рағбатлантираётганини айтди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ядровий дастур бўйича музокаралар давом этаётган бир пайтда Исроилнинг Эронга ҳужуми тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга путур етказишдир.
Президентнинг таъкидлашича, радиация сизиб чиқишига сабаб бўлган ҳужумлар Исроилнинг ўз мақсадлари учун ҳам минтақавий, ҳам глобал хавфсизликни хавф остига қўйишга тайёрлигини яна бир бор намойиш этди.
Муҳаммад бин Салмон билан суҳбатда Эрдўғaн минтақа инқирознинг янги тўлқинини кўтара олмаслигини таъкидлади. У ҳалокатли уруш минтақадаги барча мамлакатларга назорациз миграциянинг катта тўлқинини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, ядровий баҳсни фақат музокаралар давом эттириш орқали ҳал қилиш мумкин.