Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Президент девонида кескин ўзгаришлар рўй берди

A A A
Президент девонида кескин ўзгаришлар рўй берди

Бугун, 27 август куни президент девони тузилмасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. “Qalampir.uz” манбаси хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Унда ҳаттоки, Президент Матбуот хизмати ва бошқа ОАВ ҳам иштирок этмаган.
 
Маълум бўлишича, президент девони президент маъмурияти этиб қайта ташкил этилган. Унинг фаолиятини маъмурият раҳбари мувофиқлаштириб бориши белгиланган. Бу лавозимга президент ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Зайноблиддин Низомиддинов тайинланган.
 
Бундан ташқари, Ишлар бошқармаси ҳам тугатилган, унинг ўрнига янги бошқарма тузилган.
 
Давлат маслаҳатчилари ўрнига президент маслаҳатчилари бўлиши таъкидланган. Собиқ давлат маслаҳатчиларидан Қаҳрамон Қуронбоев лавозимдан олиниб, Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган. У президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбари ҳисобланади.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 20:24 27.08.2018. Ўқилди: 2171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда