Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Пойтахтда йирик иссиқлик маркази ишга туширилди

Пойтахтда йирик иссиқлик маркази ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик когенерация маркази ишга туширилди. Марказ бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаради, бу қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт объектларини барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Лойиҳа давлат-хусусий шерикликда амалга оширилган бўлиб, қуввати 100 МВт, майдони 3,5 гектар ва 65 миллион доллар хорижий инвестиция жалб қилинган. Марказда Буюк Британиянинг “Rolls-Royce” компанияси ишлаб чиқарган 70 та газ-поршен ускуналари ўрнатилган.

Ишга туширилиши билан йилга 876 миллион кВт-соат электр ва 858 минг гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади, 35 миллион куб метр табиий газ тежалади. 1 846 та объект, жумладан 1 400 та аҳоли хонадони ва ижтимоий муассасалар иссиқлик билан таъминланади. 292 минг хонадонга электр энергияси барқарор етказилади.

Лойиҳа иссиқлик ишлаб чиқариш харажатларини 40–45 фоизга камайтиради ва атроф-муҳитга чиқадиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини сезиларли қисқартиради.

Президент Шавкат Мирзиёев шунингдек коммунал ва сервис тармоқлари фаолиятини тизимли ва мувофиқлашган тарзда олиб бориш бўйича топшириқлар берди.

Киритилди: 15:27 16.12.2025. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!