Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Пойтахтда икки кун давомида фуқаролардан 224 та пичоқ олиб қўйилди

Пойтахтда икки кун давомида фуқаролардан 224 та пичоқ олиб қўйилди

Тошкент ИИББ ходимлари Тошкентда 12 ва 13 февраль кунлари давомида 224 та пичоқларни олиб қўйишди.

Фуқаролар пичоқларни устки кийим чўнтагида ёки автомобиль салонида сақлаганлар. Аммо уларнинг мақсади чархлаш ёки ЙТҲда жабрланган кишининг хавфсизлик камарини кесишда бўлмаган.

Баъзи фуқароларда икки-учтадан пичоқ, бита (чиллак), металл симлар бор эди. Олиб қўйилган пичоқлар яхши чархланган, кўпларининг тиғлари 20 сантиметрдан ошади ва кертиклари ҳамда қон оқиш жойлари ҳам бор. Яъни, ушбу пичоқлар ва биталар маиший зарурият учун эмас, бировга жиддий тан жароҳати етказиш мумкин бўлган совуқ қурол сифатида сақлаган.

Пичоқлардан ташқари, профессионал ёки хонаки тайёрланган бейсбол биталари (бейсбол спорт сифатида бизда кенг тарқалмаган пайтда), металл сим ва таёқлар, пневматик тўппончалар ҳам олиб қўйилди.

Киритилди: 06:15 16.02.2020. Ўқилди: 2075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!