Швециянинг Римбу шаҳридаги автомобиль пойгасида бахтсиз ҳодиса содир бўлди, деб ёзмоқда Aftonbladet .
Нашрга кўра, машиналардан бири бошқа бир машина билан тўқнашиб, йўлдан чиқиб кетган ва томошабинларнинг устига қулаган. Оқибатда 5 нафар томошабин жароҳатланган, учтасининг аҳволи оғир. Улардан бири вертолётда касалхонага жўнатилган
.