Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Португалияда ёқилғи инқирози юзага келди

Португалияда ёқилғи инқирози юзага келди

Бунинг ортидан мамлакатдаги аксарият автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ишламаяпти. Ҳукумат эса вазиятдан чиқиш йўлларини қидирмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар бермоқда.

Душанба куни мамлакатда ёқилғи ташувчи юк автомобиллари ҳайдовчилари оммавий равишда иш ташлаш эълон қилди. Бу ҳолат эса сайёҳлик мавсумининг авж палласида мамлакатни деярли фалажлаб қўйди. Ҳайдовчилар ойлик маошларининг оширилиши ва иш шароитларининг яхшиланишини талаб этишмоқда. Иш берувчилар билан бўлиб ўтган музокаралар эса муваффақиятсизлик билан якунланди. Айни дамда мамлакатдаги ёқилғи қуюш шаҳобчаларининг учдан бир қисми ишламаяпти. Португалия ҳукумати 21 август кунига қадар мамлакатда фавқулодда энергетик ҳолатни эълон қилишга мажбур бўлди.

Бунинг ортидан бензин сотувига нисбатан чеклов жорий этилди. Энди ҳар бир автомобилга фақатгина 15 литр миқдорида бензин қуйилмоқда. Шунингдек, ҳукумат фуқаролик реквизицияси тўғрисидаги қонунни қўллаган ҳолда намойишчиларга ҳеч бўлмаганда минимал хизматлар кўрсатиш мажбуриятини юкламоқда. Унга кўра, иш ташловчилар, озиқ-овқат етказиб берувчилар, қутқарув хизматлари ва жамоат транспортини зарурий миқдорда ёқилғи билан таъминлаши зарур акс ҳолда улар икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

Киритилди: 06:30 14.08.2019. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!