Португалия хавфсизликни таъминлаш мақсадида Эрондаги ўз элчихонасини вақтинча ёпишга қарор қилди.
Бу ҳақда Португалия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
"Ушбу мамлакатда бўлган барча Португалия фуқаролари билан алоқа ўрнатилди: саккиз нафар шахс аллақачон Эрон ҳудудини тарк этган. Айрим фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетиш жараёнида, қолган ўн нафар фуқаро эса (уларнинг етти нафари икки фуқароликка — Португалия ва Эрон фуқаролигига эга) қолишга қарор қилди", — дейилади вазирлик хабарида.
Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, ҳозирги кескин вазият ва минтақада қуролли тўқнашув хавфи мавжудлиги сабабли, Эронга ҳар қандай сафарлар қатъий равишда тавсия этилмаслигини қўшимча қилган.