29 январь куни Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат президентлиги учун ўтказиладиган сайловда иштирок этишини маълум қилди. Сайлов 31 мартда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Мен яна бир бор номзод бўлишга қарор қилдим , деган Порошенко Киевда ўтган Крутдан Брюсселгача. Биз ўз йўлимиздан кетамиз форумида.
Президентлик сайловида Порошенко эркин номзод сифатида иштирок этади. Яъни, у оддий фуқаро сифатида ўзининг номзод бўлиш ҳуқуқидан фойдаланади.