Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Порошенко "аут"! Зелинский Украина президенти бўладими?

A A A
Порошенко "аут"!  Зелинский Украина президенти бўладими?

Украинада президентлик сайловларининг иккинчи турида овоз бериш жараёни якунланди.

Миллий экзитпол маълумотларига кўра, шоумен Владимир Зеленский президентлик сайловларида ғолиб бўлди. Маҳаллий вақт билан 18:00гача (Тошкент вақти билан соат 20:00) ўтказилган сўровномалар натижаларига кўра, у 73,2 фоиз овоз олган, сайловдаги иккинчи номзод, Украинанинг амалдаги президенти Петро Порошенкони эса сайловчиларнинг 25,3 фоизи қўллаб-қувватлаган.

Зеленский учун ҳаммадан кўпроқ Украина шарқидаги областлар овоз берган - Донбасс атрофидаги ҳудудларда у 87,7 фоиз овоз олишга эришган. Унга нисбатан камроқ овоз мамлакат ғарбида берилган - 57 фоиз. Порошенкони ғарбдаги сайловчилар нисбатан яхшироқ қўллаб-қувватлашган - 41,3 фоиз.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловда давомат 63 фоизни ташкил қилди. Днепропетровск, Запорожье ва Полтава областларида сайловчилар нисбатан фаолроқ бўлишди.

Порошенко Зеленскийнинг ғалабасини тан олди. У экзит-пол натижалари чиққанидан кейин рақибига қўнғироқ қилиб, уни табриклашини айтган. Мен келаси ойдан мамлакат президенти лавозимини тарк этаман. Украиналикларнинг аксарияти шундай бўлишини хоҳлади ва мен уларнинг бу қарорини қабул қиламан , деди Порошенко.

Шу билан бирга, Порошенко лавозимини тарк этса-да, сиёсатдан кетмаслигини, Украина учун курашишда давом этиши ни билдириб ўтган.

Киритилди: 11:18 22.04.2019. Ўқилди: 2280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар