Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Попда фуқаронинг электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Попда фуқаронинг электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Поп тумани электр тармоқлари корхонаси ходими Ф.М. фуқаро Ш.нинг хонадонига янги электр ҳисоблагич ўрнатиб қўйганлиги ҳамда электр тармоғига қайта уланиш тўлови билан дастлаб 2,1 млн сўм, кейинчалик 4,7 млн сўм қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда янги абонент дафтарчасини очиб бериш эвазига 2,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:58 11.06.2021. Ўқилди: 1203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!