Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Поля чудес” бошловчиси Леонид Якубович ўлди?!

A A A
“Поля чудес” бошловчиси Леонид Якубович ўлди?!

“Леонид Якубович вафот этди”.

“Поля чудес” бошловчиси энг кўп ғийбат қилинадиган ва кузатиладиган машҳур юлдузлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йиллар ичида Якубович ҳақида турли миш-мишлар тарқалганди, кўпинча, уларнинг деярли барчаси ёлғон маълумотлар бўлиб чиққан эди. Бу сафар ҳам худди шундай бўлди.

Шундай пайтлар ҳам бўлганки, бошловчининг ўзи у ҳақидаги хабарларни ҳазилга олган. “Мен биринчи марта ўлаётганим йўқ. Тўғриси, бу янгиликнинг бир томони мени ҳамиша ҳайратга солади. Ўлимимга доим инфаркт сабабчи бўлади”, дея табассум ила гапирди Леонид Якубович.

Шуни алоҳида таъкидлкаш жоизки, охирги йилда бу бошловчи инфарктдан 3 марта, ЙТҲ сабабли эса бир неча маротаба ўлишга улгурди. Булар машҳур бошловчининг ўлими ҳақида айтилган энг оммабоп миш-мишлардан ҳисобланади.

Киритилди: 13:58 03.07.2018. Ўқилди: 4121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!