Польша расмийлари Украина билан чегарани тўлиқ ёпиш режасини ишлаб чиқиши керак. Бу таклифни Польша парламентининг собиқ аъзоси Матеуш Пискорский Myśl Polska нашридаги мақоласида билдирган.
Унинг сўзларига кўра, қўшни давлатда жиноятчилик кучайгани фон ида Польшага хавф туғилиши мумкин. «Масъул идоралар бугундан Польша—Украина чегарасини тўлиқ ёпиш ва блокада қилиш режасини тайёрлаши керак», деб ёзган у.
Пискорский агар чоралар ўз вақтида кўрилмаса, Польша ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳал қила олмайдиган жиддий муаммоларга дуч келиши мумкинлигини таъкидлаган. Шунингдек, Варшава қўшни давлатлар билан маслаҳатлашган ҳолда Украина чегарасида девор қуриш имкониятини ҳам кўриб чиқиши кераклигини айтган.