Польшанинг жанубидаги Ивкова яқинида учта ҳаво шари қулаган. Уларда контрабанда сигаретлар бўлган.
Бу ҳақда TVPга таяниб Report хабар берди.
Полиция ҳодиса жойини ўраб олган ва шарлар экспертиза учун бўлимга олиб кетилган. Ҳозир улар қаердан учирилгани текширилмоқда.
Аввалроқ, апрель ойи охирида Польша ҳукумати 160 дан ортиқ ҳаво шари орқали мамлакатга миллионлаб сигарет олиб кирган гуруҳни фош этган эди. Ушбу фаолият давлатга тахминан 1,4 миллион евро зарар келтирган. Гуруҳ раҳбари сифатида Беларусь фуқароси айбланган.