Польша Мудофаа вазирлиги ҳарбий объектлар ҳудудида Хитойда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг кириши ва тўхтаб туришини тақиқлашни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда money.pl хабар берди.
Нашрда айтилишича, Польша армияси Бош штаби бошлиғи Веслав Кукула тегишли фармойишни тайёрламоқда. Шунингдек, бундай автомобилларда хизматга оид мобил телефонларни турли қурилмаларга улаш ҳам тақиқланади.
Вазирлик бу қарорни ҳарбий контрразведка томонидан берилган тавсиялар билан изоҳламоқда. Ушбу тавсиялар 2025 йилдаёқ Хитойда ишлаб чиқарилган қурилмалардан келиб чиқадиган ахборот хавфсизлиги таҳдидлари билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган.