Мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари Цезарий Томчик Полшада ишлаб чиқарилган ҳарбий техникалар эндиликда бевосита Украинадаги жанг ҳаракатлари давомида синовдан ўтказилишини маълум қилди.
Томчикнинг таъкидлашича, Украина ҳозирда хорижий армия билан тўғридан-тўғри тўқнашув кетаётган дунёдаги ягона ва ўзига хос "полигон" ҳисобланади.
Режага кўра, Полша қурол-аслаҳалари аввал ўз мамлакатидаги миллий полигонларда текширилади, сўнгра уларнинг қай даражада самарали эканини аниқлаш учун реал жанг шароитларига юборилади.
Вазир ўринбосарининг фикрича, бундай амалиёт қайси техникалар реал шароитда кутилган натижани бераётгани ва қайсиларини такомиллаштириш зарурлиги ҳақида энг аниқ манзарани тақдим этади. Шу билан бирга, хабарда Украинада вақти-вақти билан Европа давлатларининг ўз армияларини қайта қуроллантириш учун Украинадаги урушдан вақт ютиш воситаси сифатида фойдаланаётгани ҳақида танқидий фикрлар айтилиб туриши ҳам эслатиб ўтилган.