Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Полша Украина билан чегарада 120 млн долларлик электрон тўсиқ барпо этади

Полша Украина билан чегарада 120 млн долларлик электрон тўсиқ барпо этади

Бу ҳақда RMF FM хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳудудда кундузги ёруғликни ва иссиқликни сезувчи камералар билан жиҳозланган махсус устунлар ўрнатилади.

"Бу қарор Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳужуми туфайли ортиб бораётган хавф-хатарлар билан боғлиқ. Шарқий сарҳадлардаги вазият беқарорлигича қолмоқда, жиноий гуруҳлар фаолияти ва диверсиялар кўпайгани сабабли қатъий чоралар кўриш талаб этилади", — дейилади радиостанция мақоласида.

Мазкур тизим нафақат чегарадаги ноқонуний ўтишларни қийинлаштиради, балки давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатларни аниқлаш самарадорлигини оширади.

Қайд этиш жоизки, Полша украиналик чақирув ёшидаги эркаклар учун қочиб ўтиш бобида энг кам оммалашган йўналиш ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 15:40. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!