Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Польша президенти бир жинсли никоҳга оид қонун лойиҳаларини рад этди

Польша президенти бир жинсли никоҳга оид қонун лойиҳаларини рад этди

Польша президенти Кароль Навроцкий бир жинсли жуфтликларнинг ҳуқуқий мақомини кенгайтиришга қаратилган икки қонун лойиҳасига вето қўйди.

Президентнинг таъкидлашича, мамлакат Конституциясига кўра, никоҳ эркак ва аёл ўртасидаги иттифоқ ҳисобланади ва у ушбу мақомга путур етказиши мумкин бўлган ташаббусларни қўллаб-қувватлай олмайди.

Рад этилган қонун лойиҳалари икки нафар вояга етган шахсга нотариал тасдиқланган шартнома орқали биргаликдаги мулк, мерос, тиббий маълумотлардан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқий масалаларни тартибга солиш имконини беришни назарда тутган.

Мазкур ташаббуслар бош вазир Дональд Туск ва ҳукмрон коалиция томонидан қўллаб-қувватланган эди. Туск президент қарорини танқид қилиб, уни фуқароларнинг ҳуқуқларига зид қадам деб баҳолади.

Айни пайтда Польша хорижда қонуний расмийлаштирилган бир жинсли никоҳларни тан олади. Бироқ мамлакат ҳудудида бундай иттифоқларни ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масаласи ҳали ҳам ҳал этилмаган.

Киритилди: 19:26 17.07.2026. Ўқилди: 905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!