Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Польша Германиянинг Leopard танкларини Украинага топшириши мумкин

A A A
Польша Германиянинг Leopard танкларини Украинага топшириши мумкин

Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Германияда ишлаб чиқарилган Leopard танкларини Украинага ўтказиш имкониятини маълум қилди.

"Мен бир неча ҳафта олдин Брюсселда Германия канцлери Олаф Шолц билан бу масалани муҳокама қилдим ва яқин кунларда биз бу борада аниқроқ маълумот бера оламиз деб ўйлайман", деди Матеуш Моравецкий.

Польша армиясида 240 та Leopard танки бор, аммо бу танклар Германияда ишлаб чиқарилгани учун уларни Украинага топширишда Берлиннинг розилиги талаб қилинади.

Киритилди: 21:50 09.01.2023. Ўқилди: 2043 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар