Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳат олди.
Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда.
Ўлганлар орасида бир бола ҳам бор.
Ярадорлар яқин атрофдаги касалхонага олиб кетилган, уларнинг баъзилари оғир аҳволда.
Портлаш Банну туманидаги Миржан полиция бўлими яқинида содир бўлгани ҳақида хабар берилган.