Покистоннинг Банну шаҳридаги полиция бўлими яқинида содир бўлган портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Dawn портали хабар берди.
Ярадорлар орасида бир полиция ходими ҳам бор.
Портлаш портловчи моддалар билан тўлдирилган машина полиция бўлимининг орқа деворига урилганда содир бўлган. Кучли портлаш полиция бўлими деворини қулатди ва бино ичидаги ойналарни синдирди. Яқин атрофдаги уйларга ҳам зарар етган, бу эса тинч аҳоли орасида қурбонларга сабаб бўлган.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.