Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Покистон кучлари икки кунлик операция давомида 13 жангари йўқ қилди

Покистон кучлари икки кунлик операция давомида 13 жангари йўқ қилди

Покистон қуролли кучлари Хайбер Пахтунхва вилоятида ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида 13 нафар жангари йўқ қилди.

Бу ҳақда Dawn нашри хавфсизлик манбаларига таяниб хабар берди.

"Хавфсизлик операциясининг биринчи кунида жума куни беш нафар жангари йўқ қилинди. Шанба куни Дарра Адамхель туманида саккиз нафар жангари, жумладан, тақиқланган "Тарик Гидар" гуруҳи аъзоси бўлган икки афғонистонлик йўқ қилинди", дейилади баёнотда.

Операция ҳудудда жангари гуруҳ борлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг бошланди.

"Хавфсизлик кучлари ҳудудни ўраб олди ва операция давом этмоқда. У охирги террорчи ўлдирилгунга қадар давом этади", дейилади баёнотда.

"Тарик Гидар" "Теҳрик-е Толибон Покистон" таркибига киради ва вилоятдаги жангларда фаол иштирок этмоқда.

Киритилди: Бугун 10:01. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!