Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Покистон ички ишлар вазири Эрон олий раҳбарига “махсус мактуб” олиб борди

Покистон ички ишлар вазири Эрон олий раҳбарига “махсус мактуб” олиб борди

Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Телеканалнинг хабар беришича, Покистон ички ишлар вазири Муҳсин Нақви АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушини якунлаш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар доирасида Теҳронга ташриф буюрди. Нақви Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Хоманаийга Покистон армияси бош қўмондони Осим Мунир ва бош вазир Шаҳбоз Шарифнинг махсус мактубини топшириши кутилмоқда.

Нақви Эрон пойтахтига етиб келиб, мамлакат ички ишлар вазири Искандар Мўминий билан учрашди. Томонлар минтақадаги сўнгги воқеалар, ички хавфсизлик ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Покистон расмийсининг айтишича, у Теҳронга “махсус мактуб” ва Исломободнинг амалдаги вазият бўйича мурожаатини етказиш учун келган.

Киритилди: Бугун 13:01. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!