Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Покистон Белужистонда 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди

Покистон Белужистонда 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди

Сўнгги икки кун ичида Покистон хавфсизлик кучлари Белужистон вилоятида ўтказилган контртеррористик амалиётлар давомида тақиқланган «Белужистон озодлик армияси» (BLA) билан боғлиқ 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди.

Амалиётлар олдин содир этилган ҳужумлар ортидан бошланган бўлиб, ушбу ҳужумлар оқибатида 33 киши ҳалок бўлган. Қарши операциялар чоғида 15 нафар хавфсизлик ходими ва 18 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан аёллар ва болалар ҳам қурбон бўлган.

Вилоят бош вазири Сарфраз Бугтининг айтишича, жами 145 нафар BLA аъзоси йўқ қилинган бўлиб, бу сўнгги ўн йилликларда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 22:03. Ўқилди: 169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!