Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Покистон Беларусдан Ҳинд океани портларигача бўлган янги транспорт коридорига қўшилди

Покистон Беларусдан Ҳинд океани портларигача бўлган янги транспорт коридорига қўшилди

Покистон расман «Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон – Ҳинд океани портлари» халқаро транспорт йўналишининг бир қисми бўлди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг таъкидлашича, мазкур йўлак Осиё давлатлари ўртасидаги транспорт алоқаларини сезиларли даражада мустаҳкамлайди ва санкциялар остида қолган Беларус ва Россия учун жаҳон денгизига қўшимча чиқиш имконини беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Покистоннинг ушбу йирик лойиҳага қўшилиши минтақавий иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва транспорт коридори орқали халқаро юк ташиш операцияларини жадаллаштириш йўлидаги муҳим қадамдир».
– деб хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.

Лойиҳа Евроосиё транспорт тармоғининг асосий элементига айланиши кутилмоқда, бу юклар транзити учун самарали йўналишларни таъминлайди ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам беради.

Киритилди: 23:03 21.09.2024. Ўқилди: 196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!