Украина президенти девони маслаҳатчиси Михайл Подоляк яна бир бор Илон Маскни Украина раҳбариятининг Twitter'даги расмий саҳифалари машҳурлигини атайлаб паст баҳолаганликда айблади.
"Балки Украинанинг расмий аккаунтларини паст баҳолаб, қамровни сунъий равишда қисқартириш кифоядир?! Ҳаммаси жуда аниқ. Россиянинг пассив ташвиқотига ёрдам беришнинг ҳожати йўқ. Бу Кремлга ёрдам бермайди. Twitter'нинг обрўси ўлмоқда. Балки бу ерга ҳам регулятор керак. Кимдир ижтимоий тармоқ эгасига рақобат қоидаларини тушунтира оладими?", — дея ёзиб қолдирган у ўз Twitter саҳифасида.