Мадриднинг "Реал" клуби 1/8 финалда "Альбасете"га имкониятни бой бериб (2:3), сенсацион тарзда Испания Кубогини тарк этди. "Қаймоқранглилар"нинг муваффақиятсизлиги яқинда ишдан бўшатилган Хаби Алонсо ўрнига тайинланган бош мураббий Альваро Арбелоанинг дебютига тўғри келди.
"Янги "Реал" учун яхши старт. 3:2," - деб ёзди "Барселона"нинг машҳур собиқ ҳимоячиси Жерард Пике X ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо Испания Суперкубоги финалида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг (2:3) истеъфога чиқарилган эди.