Эрон Швейцарияда АҚШ билан музокаралар бошланганидан сўнг, Қатарда илгари музлатилган 6 миллиард долларлик активларни қайтара олади.
Бу ҳақда Эрон президенти Масуд Пезешкиан маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ санкциялари туфайли Эроннинг нефть сотишдан олган маблағлари бир нечта мамлакатлардаги банкларда музлатилган.
"Теҳрон Вашингтон билан музокараларда санксияларни бекор қилиш ва музлатилган активларни қайтаришга ҳаракат қилади", деб таъкидлади Пезешкиан.
У шунингдек, амалдаги ўзаро англашув меморандуми шартлари Эрон манфаатларига мос келишини қўшимча қилди.