Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Пезешкиан: "Эрон ҳеч бир давлатга ҳужум қилиш ниятида эмас"

Пезешкиан: "Эрон ҳеч бир давлатга ҳужум қилиш ниятида эмас"

Эрон сўнгги икки асрда бирон бир давлатга ҳужум қилмаган ва ҳозир ҳам шундай қилиш ниятида эмас.

Бу ҳақда Эрон президенти Масуд Пезешкиан Меҳрдад Ахлаги Китобчининг мудофаа вазири лавозимига номзодини муҳокама қилиш учун бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

"Эрон сўнгги икки асрда бирон бир давлатга ҳужум қилмаган ва ҳозир ҳам шундай қилиш ниятида эмас. Бироқ, биз ҳар қандай ҳужумга жонимиз билан қаршилик кўрсатамиз ва душманларнинг еримизга бостириб киришига йўл қўймаймиз", деди Пезешкиан.

У Эрон мудофааси фақат ракеталар билан чекланмаганлигини таъкидлаб, бирлик ва ҳамжиҳатликни "мамлакат мудофаа қудратининг муҳим қисми" деб атади.

Киритилди: 21:00 18.10.2026. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!