Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Петербургда Ҳарбий-денгиз паради иккинчи йил кетма-кет ўтказилмайди

Петербургда Ҳарбий-денгиз паради иккинчи йил кетма-кет ўтказилмайди


Россия расмийлари Петербург ва Кронштадтда Бош ҳарбий-денгиз парадини ўтказишдан иккинчи марта воз кечишди, деб хабар бермоқда "Фонтанка" нашри мамлакат Мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб. Парад анъанавий тарзда июл ойининг охирги якшанбасида нишонланадиган Ҳарбий-денгиз флоти кунида ўтказилади.

Нашрнинг қайд этишича, Владимир Путин 15 июн ҳолатига кўра парадни ўтказиш тўғрисида указ чиқармаган, флотларда эса унга тайёргарлик бошланмаган ва Петербургга командировкалар режалаштирилмаяпти.

"Ўзингиз тушунасиз, ҳозир бунинг вақти эмас", — деган нашрнинг ҳарбий-денгиз флотидаги суҳбатдошларидан бири.

Ҳар йилги Ҳарбий-денгиз флоти Бош паради Россияда 2017 йилдан бери ўтказиб келинади. Кема кўриги Путин иштирокида Невада ва Кронштадт рейдида бўлиб ўтарди. Украинага қарши урушда флотнинг бир қисми йўқотилганидан кейин, расмийлар 2024 йилда параднинг кронштадт қисмидан воз кечишган эди, кейинги йил эса парад тўлиқ бекор қилинди, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 20:41. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!