Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Пентагоннинг собиқ раҳбари вафот этди

A A A
Пентагоннинг собиқ раҳбари вафот этди

Америкалик давлат арбоби, АҚШнинг собиқ Мудофаа вазири Фрэнк Карлуччи 88 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Пентагоннинг амалдаги раҳбари Жеймс Мэттис маълум қилган.

«Собиқ мудофаа вазири Фрэнк Карлуччининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдираман», дейилган Мэттиснинг таъзияномасида.

Мэттис Карлуччи «АҚШнинг 4 президенти даврида, республикачилар ва демократлар даврида, ҳарбий-денгиз кучлари сафида лейтенант, Португалиядаги элчи, МҚБ директори ўринбосари ва Мудофаа вазирлигидаги турли лавозимларда миллатга хизмат қилгани»ни эътироф этган.

Маълумот учун, Карлуччи 1987 йилдан 1989 йилга қадар АҚШ Мудофаа вазири бўлган.

manba: kun.uz

Киритилди: 13:16 05.06.2018. Ўқилди: 1579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар