Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Пентагоннинг 3 миллиондан ортиқ ходими маълумотлари хакерлар томонидан ўғирланган

Пентагоннинг 3 миллиондан ортиқ ходими маълумотлари хакерлар томонидан ўғирланган

АҚШ Мудофаа вазирлигининг 3 миллиондан ортиқ амалдаги ва собиқ ходимига тегишли махфий маълумотлар хакерлар томонидан ўғирланган. Бу ҳақда ABC телеканали АҚШ ҳарбий идораси вакилига таяниб хабар берди.

Маълумотлар базасидан ходимларнинг ижтимоий таъминот рақамлари ва уларнинг иш фаолиятига оид маълумотлар ўғирланган. Ҳодиса миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларни кучайтирган.

Military Times маълумотларига кўра, Пентагоннинг кадрлар бўйича маълумотларни қайта ишлаш марказига рухсатсиз кириш 2025 йил октябридан 2026 йил июлигача давом этган.

Маълум бўлишича, маълумотлар сизиб чиқиши 2,76 миллион нафар тирик ходим ва 294 минг нафар вафот этган шахсга таъсир қилган. Ҳужжатларда ҳарбий хизматчилар ва фуқаролик персоналининг эгаллаган лавозимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам бўлган.

Шунингдек, хакерлар ФБР ходимларига тегишли шахсий маълумотларни ҳам ошкор қилиш билан таҳдид қилган. Текширувда ФБРнинг бўш иш ўринлари жойлаштириладиган расмий портали етарлича ҳимояланмагани аниқланган.

ФБР эҳтимолий жабрланган ходимларни огоҳлантириб, шубҳали қўнғироқларга жавоб бермаслик ва номаълум шахслар билан ҳамкорлик қилмасликни тавсия қилган.

Айни пайтда Пентагон тизимларида амалдаги ва собиқ ходимларга тегишли 60 миллиондан ортиқ шахсий иш ҳужжатлари сақланаётгани хабар қилинмоқда.

Киритилди: 17:23 29.09.2026. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!