Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пентагон Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади

Пентагон Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади

Пентагон: Хитой АҚШнинг асосий рақиби бўлиб қолмоқда.
Америка ҳукумати миллий мудофаа стратегиясининг янги таҳририга мувофиқ Хитойни асосий стратегик рақиб деб билишда давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Кэтлин Хикс маълум қилди.
“Бизнинг миллий мудофаа стратегиямиз Европа ва унинг ташқарисидаги Россиянинг таҳдидини тўлиқ инобатга олади, бироқ ... Хитой Қуролли кучларимиз учун энг жиддий стратегик рақиб ва асосий чақириқдир”, - деди Хикс Рональд Рейган номидаги президент фонди томонидан ташкил этилган анжуманда. Унинг сўзларидан RT иқтибос келтирган.
Март охирида Пентагон АҚШ миллий мудофаа стратегиясининг янги таҳриридан махфий кўчирмаларни чоп қилганди. Ундан Вашингтон ҳозирги босқичда Хитойни асосий стратегик рақиб ва Қўшма Штатлар учун чақириқ деб билиши маълум бўлганди.

Киритилди: 22:39 07.05.2022. Ўқилди: 5248 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!