АҚШ Мудофаа вазирлиги янгиланган шартнома асосида Raytheon томонидан сотиб олинган Tomahawk қанотли ракеталари сонини 350 донага оширди.
Бу ҳақда Пентагон маълумотларига асосланиб Report нашри хабар бермоқда.
Дастлабки режа фақат 131 та ракетани ишлаб чиқариш эди. Янгиланган шартнома 785,2 миллион долларга баҳоланган. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари, армияси ва денгиз пиёдалари корпусига, шунингдек, ракета ишлаб чиқариш учун 500 миллион доллар ажратаётган икки чет эллик мижозга етказиб бериш 2029 йил январида якунланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Raytheon компанияси такомиллаштирилган навигация ва алоқа тизимини ўз ичига олган янги Block V Block V қанотли ракетасини ишлаб чиқаради. Базавий версия сингари, ракета ҳам 1600 км масофани босиб ўтади.