Пентагоннинг юқори мартабали расмийси Украина армиясини қурол-яроғ билан таъминлашни секинлаштирмаслик муҳимлигини айтди.
“Ҳозир Украина мудофаасини қўллаб-қувватлаш борасида секинлашиш учун тўғри вақт эмас”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.
Унинг таъкидлашича, Вашингтон Киевга қурол етказиб беришда давом этади, шунингдек, украиналик ҳарбий хизматчиларни “ўқитиш ва жиҳозлаш”да давом этади.