Reuters'га кўра, Вашингтон Эрон билан можарода АҚШни қўллаб-қувватлашдан бош тортган НАТО иттифоқчиларига нисбатан жазо чораларини муҳокама қилмоқда.
Кўриб чиқилаётган эҳтимолий вариантлардан бири — Испаниянинг альянсдаги иштирокини вақтинча тўхтатиб қўйишдир. Бу таклиф Пентагон доирасида ички муҳокамалар босқичида экани айтилади.
Мазкур чора амалга оширилган тақдирда у АҚШнинг жорий ҳарбий амалиётларига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Бироқ, бу қадам асосан сиёсий сигнал сифатида баҳоланиб, НАТО ичидаги позициялар ва иттифоқчилар ўртасидаги муносабатларга кучли таъсир ўтказиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Хусусан, Испания ўз ҳудудидаги ҳарбий базалардан фойдаланишга рухсат бермагани сабаб унинг аъзолигини тўхтатиш ёки нуфузли лавозимлардан четлатиш вариантлари кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирча АҚШ томонидан расмий қарор қабул қилинмаган, масала бўйича муҳокамалар давом этмоқда.