Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пентагон Эрондаги нишонлар рўйхатини кенгайтирмоқда — Politico

Пентагон Эрондаги нишонлар рўйхатини кенгайтирмоқда — Politico

Пентагон Эрондаги "икки мақсадга эгa" объектларни нишонлар рўйхатига қўшиш имкониятини кўриб чиқяпти. Бундан мақсад ҳарбий жиноятларда айбланишдан қочиш, деб хабар бермоқда нашр.

Ушбу рўйхатга ҳам аҳолини, ҳам ҳарбийларни ёқилғи ва электр энергияси билан таъминлайдиган объектлар киритилиши мумкин.

Politico манбасига кўра, Пентагон ичида бундай асосларнинг ҳуқуқий жиҳатдан қанчалик тўғри экани ва ҳарбий ҳамда фуқаролик объектлари ўртасидаги чегара қаерда экани борасида баҳслар кетмоқда. Масалан, сувни чучуклаштириш қурилмалари ҳарбийларга ҳам сув кераклиги сабабли нишон деб ҳисобланиши мумкин.

Пентагоннинг икки вакилига кўра, АҚШ ва Исроил ҳарбийлари Эронга беш ҳафта давомида тўхтовсиз зарбалар берганидан сўнг, янги нишонларни қидириш жараёнида ушбу рўйхат қайта кўриб чиқиляпти.

Киритилди: Бугун 18:15. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!